ЕЧЛ 1/8 финал қуръасидан кейин Неймар – Месси ҳақида: Тез орада кўришгунча, менинг дўстим

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар чемпионлар лигаси 1/8 финал қуръа натижасидан кейин "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига мурожат қилди.

Ушбу босқичда жамоалар ўзаро тўқнаш келишади.

"Тез орада кўришамиз, менинг дўстим", - деб ёзган бразилиялик футболчи инстаграмдаги саҳифасида у билан бирга тушган сурати билан.

Неймар ва Месси "Барселона" клубида 2013 йилдан 2017 йилгача бирга тўп сурган, шундан кейин бразилиялик футболчи "ПСЖ" сафига ўтиб кетди.

Ўқилган: 4397
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Лионель Месси Неймар ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича