Роналду жисмоний тайёргарлик ҳақида: Криштиану олдин тезроқ эди, ҳозир секинлашиб қолибди, дейишларини истамайман

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жисмоний тайёргарлик ҳақида фикр билдириб ўтди.

"33 ёшингда сендан тезлик кетаётгани ҳақида ўйлашни бошлар экансан. Мен спортда, футболда қолишни истайман.

Одамлар мени кўриб: "Криштиану ажойиб ўйинчи бўлган эди, ҳозир секинлашиб қолибди" дейишларини истамайман. Бу менга керак эмас.

Ўз танангда кўп нарсаларни ўзгартирсанг бўлади, бироқ муаммо бунда эмас. Барчаси сенинг фикрлашинг, мақсадинг ва тажрибанга боғлиқ ва менинг фикримга кўра бу энг мураккаби.

Спортда етукликка эришиш мумкин. Рожер Федерерга қаранг, у ҳали ҳам теннисда, ёши адашмасам 37 ёки 38 да ва у ҳали ҳам юқори чўққида", - дейди 35 ёшли Роналду.

Ўқилган: 3091
Италия чемпионати Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича