Роналд Куман: "ПСЖ" чемпионлар лигасида ютиш имконияти учун жуда ҳам кўп пул сарф қилди

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман "ПСЖ"га қарши Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйини олдидан фикр билдириб ўтди.

"Биз бундан олдин ҳам ўйнаган, кучли жамоа. Лекин биз ҳам кучлимиз, шундай экан тенг кучли жуфтлик бўлган.

Сўнгги йилларда "ПСЖ" чемпионлар лигаси каби жиддий мусобақаларда ғалаба қозониш имконияти учун жуда ҳам кўп пул сарф қилди. Ўтган мавсум улар финалга чиқишди.

Биз ҳам финалда ўйнашни истаймиз. Мен тенг курашга бой дуэльни кутмоқдаман", - дейди Куман.

Ўқилган: 4516
Барселона Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича