"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймарнинг жароҳати унчалик ҳам жиддий эмас бўлиб чиқди.
Клуб футболчининг тиббий кўрикдан ўтганидан кейин уни эълон қилди ва 48 соатдан кейин у яна бир маротаба текширилишини маълум қилди. Натижалар "ижобий" чиққани айтилмоқда.
RMC Sport нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи 10 кундан 15 кунгача вақт майдонга туша олмайди. Катта эҳтимол билан у "Сент-Этьен"га қарши 6 январь куни ўйинда иштирок эта олади.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 14-тур "Лион" жамоасига қарши ўйинда ярим ҳимоячи Тиаго Мендес Неймарга қўпол ўйин намойиш қилганидан кейин, бразилиялик футболчини кўтариб олиб чиқиб кетишган эди.
Ушбу мавсум 28 ёшли ҳужумчи Лига 1 да 7 та ўйин ўтказиб, уларда 3 та голва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Неймар жароҳати туфайли қанча вақт ўтказиб юбориши маълум бўлди
Ўқилган: 2426