Гари Невилл: Сўнгги 5-6 йил "МЮ" раҳбарияти биронта мураббийига АПЛ ғолиблигига мос таркиб бергани йўқ

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ўйинчиси Гари Невилл клубдаги вазият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мураббий жамоа билан соврин ютиши учун, сиз унга буни амалга ошира оладиган ўйинчиларни беришингиз керак. Сульшерга яна битта марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячи керак эди.

Бугун Погба чап қанотда ҳаракат қилди, Мэйсон Гринвуд – ўнгда. Улар ҳам ҳали ҳам нималардир ўйлаб чиқаришмоқда. Таркибида 6 та ярим ҳимоячи бор ва ҳаммасини таркибга тиқмоқчи.

Клуб раҳбарияти сўнгги 5, 6 йил ичида мураббийларга АПЛ да ғалаба қозониш учун таркиб қилиб берди деб ўйламайман. Бу айнан уларнинг иши. Раҳбарият ва мураббий "Юнайтед"нинг омадга эришмаётгани билан айбдор саналади. Бироқ Оле ҳақиқатдан ҳам шу таркиб билан яқинлашган эди", - дейди Невилл.

Ўқилган: 1609
Англия чемпионати Гари Невилл Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича