“Интер” жамоаси январ ойида уч футболчисини сотиб юбормоқчи

“Интер” қишки трансферлар вақтида уч футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

Чиқиш учун биринчи номзод ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен. Даниялик футболчи миланликлар бош мураббийи Антонио Конте билан чиқиша олмаяпти. Футболчига “Арсенал”дан қизиқиш мавжуд.

Шунингдек, “Интер” ярим ҳимоячилар Ража Наингголан ва Матиас Весинодан халос бўлишга ҳаракат қилади.

Ўқилган: 1384
Интер Кристиан Эриксен Ража Наингголан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича