"Машъал" – "Қўқон-1912": Превью

Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912”  учрашуви эртага Муборак шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келишган.

“Машъал” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. 3 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 23-15, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:

22.10.2020  «Машъал» – «Қўқон-1912» 1:2
14.04.2017  «Машъал» – «Қўқон-1912» 1:1
26.06.2016 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0
25.04.2015 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:0
20.09.2003 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:2
02.11.2002 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0
15.04.1995 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0

Қизиқ статистика

Ўзбекистон кубоги баҳслари тарихига назар солсангиз қизиқ бир статитстика гувоҳига айланасиз. Кубок беллашувларида финалга қадар борган жамоалар сони унчалик кўп эмас. Улар орасида “Қўқон-1912” ва “Машъал” жамоаларнинг ҳам борлигини эътироф этиш жоиз. Жамоамиз 1992 йилда биринчи кубок мусобақасида финалга қадар етиб борган ва ҳал қилувчи ўйинда “Навбаҳор”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлган. Муборакликлар эса 2006 йилда финалда “Пахтакор”га ютқазиб қўйишган.

Ҳакамлар
Coca Cola Суперлига Ўзбекистон кубоги
Чорак финал
12 декабрь
МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Далер Тиллоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Ильин
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Александр Давиденко
Бошланиш вақтлари

“Машъал” – “Қўқон-1912” учрашуви, эртага Муборак шаҳридаги “Б. Вафоев” ўйингоҳида, соат 13:00 да старт олади. Ушбу баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Ўқилган: 1549
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича