“Нефтчи” — “Андижон” ўтиш ўйини 15 декабрь куни бўлиб ўтади

Про лигада 2-ўринни эгаллаган “Нефтчи” ҳамда Coca Cola Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган “Андижон” иштирокидаги учрашув 15 декабрь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитасининг “Нефтчи” футбол клуби бўйича қарорини кутди. Қўмита клубнинг ўтиш ўйинида иштирок этиши учун шароит яратди. Фақатгина”Истиқлол” аренасидаги кейинги уч расмий учрашув мухлисларсиз ўтиши маълум қилинди.

Ўтиш ўйини 14:00 да старт олади ва у жонли эфирда намойиш этилади.

Ўқилган: 1805
Андижон Нефтчи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича