“Боруссия Д” жамоаси “ПСВ” ҳужумчиси Дониел Маленга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Германия матбуоти хабар бермоқда.
Дортмунтликлар футболчини ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг ўрнида кўрмоқда. Санчо яқин трансферлар ойнасида жамоасини тарк этиши мумкин.
Мален Голландия чемпионатида умумий 89 та ўйинда 40 гол ва 17 та голга муаллифлик қилган.
“Боруссия Д” жамоаси “ПСВ” ҳужумчисига қизиқмоқда
Ўқилган: 1598