"Тоттенхэм" клуби бош мураббий Жозе Моуриньо кеча ЕЧЛ доирасида кечган "ПСЖ" ва "Истанбул" ўйинида бўлган можаро ҳақида фикр билдириб ўтди.
Ҳакам Себастьян Кольцеску "Истанбул" мураббийи Пьер Вебога нисбатан "қора" сўзини ишлатган. Шундан кейин жамоа майдонни тарк этди ва ўйинни давом эттиришдан бош тортди. Ўйин бугун қайта ўйналади.
"Бу жуда ҳам қайғули ҳолат. Ирқчиликнинг ҳар қандай тури билан курашиш лозим. Бу ҳеч қачон қабул қилинмайди. Мен жуда ҳам афсусдаман, чунки биз футболда буни кўрмоқчи эмасмиз.
Мен ҳакам Овидиа Хацеган билан шахсан танишман. У яхши йигит, яхши мураббий. Фақатгина заҳира ҳаками ўз фикрини билдириши мумкин. Албатта, у йўл қўйиб бўлмайдиган хато қилди. Бироқ фақатгина у кўнглини очиши, кечирим сўраши ва оқибатларини қабул қилиши керак.
Футболдаги ҳамма бундай вазиятга жавобгарлик ҳис қилади. Умид қиламанки, бу такрорланмайди. Футбол олами одами сифатида, мен афсусдаман", - дейди Моуриньо.
Моуриньо "ПСЖ" – "Истанбул" учрашуви ҳаками ҳақида: У узур сўраши ва оқибатларини қабул қилиш керак
Ўқилган: 5233