"ПСЖ" – "Истанбул" ўйинида ишлаган ҳакам 10 та ўйинга четлатилиши мумкин

Европа чемпионлар лигаси 6-тур "ПСЖ" – "Истанбул" жамоалари ўртасида кечган баҳсни олиб борган бош ҳакам Себастьян Кольцескуга қандай жазо тайинланиши маълум бўлди.

Ҳакам "Истанбул" бош мураббийи Пьер Вебога нисбатан "қора" сўзини ишлатган. Шундан кейин жамоа майдондан чиқиб кетди ва ўйинни давом эттиришдан бош тортди. Ўйин бугун қайта ўйналади.

The Times нашрининг маълум қилишича, УЕФА қоидаларига кўра, Кольцеску камида 10 та ўйинда дисквалификация қилиниши мумкин. Бу жазо ўйиннинг расмий одамлари ирқчилик ҳаракатини қилса қўлланилади.

Ўқилган: 3645
Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича