
UFC нинг енгил вазн бўйича чемпиони Хабиб Нурмагомедов чемпионлар лигаси доирасида менхегладбахнинг "Боруссия" жамоасига қарши ўйини олдидан "Реал" клубини қўллаб-қувватлади.
"Бу гуруҳда эҳтирослар қайнамоқда. Олға, "Реал", - деб ёзган Хабиб ўзининг инстаграм саҳифасида.
Бугунги ўйиндаги ғалаба мадридликларга чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқишга кафолат беради. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.