
"Барселона" клуби Европа чемпионлар лигаси 6-тур "Ювентус" жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларни эълон қилди.
Каталонияликлар таркибига марказий ҳимоячи Самюэль Умтити қайтди, у сўнгги маротаба июнь ойида майдонга тушган эди.
Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 8-дан 9-декабр санасига ўтар кечаси 01:00 да старт олади.