Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола норвегиялик футболчи ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Холанд Ибрагимовичга ўхшайди.
Сульшер – яхши йигит, бироқ у Эрлингни Лукакуга ўхшатганида хатога йўл қўйди. Холанд ҳақидаги гаплардан кўра, Сульшер Погбага чемпионлик ўйинини кўрсатишга мажбурлаш йўлларини изласин.
Эрлинг суратга ўхшайди, у Мунк "Чинқириғи" каби (норвегиялик рассом Эдвард Мункнинг суратлари), чунки у ҳимоячиларга қўрқув солади.
У менга 85-дақиқада алмаштирилганидан кейин қўнғироқ қилди. Эрлинг покер қайд этди ва яна гол урмоқчи эди. Холанднинг жаҳли чиққан эди!
Холанд шашка ўйнаса ҳам, энг зўри бўлишга ҳаракат қилади", - дейди Райола.
Мино Райола: Холанд ҳимоячиларга даҳшат солади
Ўқилган: 1285