Ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. Ноябрь ойида Суперлигада 23, 24, 25 ҳамда 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Шота Арвеладзе (“Пахтакор”) – 4та ўйин, 3та ғалаба, 1та мағлубият
Дилявер Ваниев (“Машъал”) – 4та ўйин, 3та ғалаба, 1та мағлубият
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) – 4та ўйин, 2та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият
Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”) – 4та ўйин, 2та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият.

Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Сардор Абдураимов (“Машъал”) – 2та гол, 2та ассист
Марко Станоевич (“Насаф”) – 2та гол
Шоҳруз Норхонов (“Сўғдиёна”) – 2та гол

Ноябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар

Файзулло Жуманқўзиев (“Сурхон” – “Бухоро”)
Марко Станоевич (“Бунёдкор” – “Насаф”)
Сардор Абдураимов (“Машъал” – “Навбаҳор”)
Ибе Окоро (“Бухоро” – “Машъал”)
Азимжон Аҳмедов (“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”).

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ  томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Ўқилган: 2089
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича