Куман Месси ва Роналду ҳақида: Дунёнинг энг яхши икки ўйинчиси. 15 йил бундай даражани сақлаш ажойиб

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман "Ювентус" жамоасига қарши ўйин олдидан Лионель Месси ва Криштиану Роналду қарама-қаршилиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Уларнинг 15 йил давомида юқори даражада ўйнашининг ўзи ажойиб. Мен учун улар сўнгги йилларда дунёнинг энг яхши ўйинчилари саналади.

Мен иккитасини ҳам тан оламан, чунки улар турли қобилиятга эга, бироқ иккиси ҳам голлар, хет-триклар ва совринлар қўлга киритишга уста.

Бу ерда гап энг зўрини топиш ҳақида кетмаяпти, чунки иккиси ҳам кўплаб совринларни қўлга киритишган. Эртага шунчаки уларнинг ўйинида лаззат оламиз", - дейди Куман.

Ўқилган: 3579
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Криштиану Роналду Лионель Месси Роналд Куман Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича