"Манчестер Юнайтед" клубининг бирданига 2 та ҳужумчиси "Лейпциг"га қарши ўйнай олмайди

"Манчестер Юнайтед" клубининг "РБ Лейпциг" жамоасига қарши чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ҳал қилувчи ўйинида иккита ҳужумчи жароҳат туфайли иштирок эта олмайди.

Лейпциг шаҳрига Эдинсон Кавани ва Антони Марсьяль бормайдиган бўлди. Уларда "кичик жароҳат" мавжуд, деб маълумот бермоқда жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, ўйин чоршанба куни бўлиб ўтади. "Лейпциг" ва "МЮ"да 9 очкодан мавжуд бўлиб, "Истанбул"га қарши ўйнайдиган "ПСЖ"да ҳам ҳудди шундай 9 очко бор.

Ўқилган: 3378
Антони Марсьял Европа Чемпионлар лигаси Жароҳатлар Манчестер Юнайтед РБ Лейпциг Эдинсон Кавани

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича