Поль Погба коронавирус асоратлари ҳақида гапириб ўтди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба коронавирусни қандай ўтказганини ва формасига таъсири ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ғалати бўлган. Тушунтириш қийин, чунки сиз буни тушунмайсиз.

Ҳаттоки, мураббий ҳам жисмоний тайёргарлик вақтида ўзимни бошқача ҳис қилаётганимни айтолмас эдим. Мен ўзим эмас эдим. Жуда ҳам тез чарчаб қолар ва нафасим қайтиб кетар эди.

Мавсумнинг илк ўйинида югура олмаганман. Ҳаракат қилдим. Мураббийга: "Бошида майдонга тушай қолганини кўрамиз" дедим. Бироқ мен нафас олишим қийинлашди. Тикланиб қайтишим учун вақт керак бўлди.

Жамоага қайтиш яхши, киритилган гол бизга кўмак берди ва бу жамоа учун жуда ҳам муҳим. Жуда ҳам хурсандман", - дейди Погба.

Ўқилган: 717
Коронавирус Манчестер Юнайтед Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича