Роберт Левандовски: Ҳар қандай одам Мессини ўз жамоасида кўришни истайди. Аргентина ҳар доим фаворит

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Аргентина термаси ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Аргентина терма жамоаси ва аргентиналик футболчилар ҳақида нима дея оласан?

- Аргентинада ҳар доим ажойиб футболчилар бўлган ва ҳозир ҳам бор, яхши жамоалар чиққан. Уларга қарши ўйнаш қийин.

Аргентина термаси ҳар доим фаворит бўлган. Жаҳон чемпионати олдидан ҳам, саралаш босқичи олдидан ҳам...

Европада биз Месси билан бир жамоада тўп суриш бахти насиб қилган аргентиналикларни кўрмоқдамиз. Бу ҳар қандай одам хурсанд бўладиган вазият, - дейди польшалик футболчи.

Ўқилган: 543
Бавария Лионель Месси Роберт Левандовски

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича