2020 йилнинг клуб ва терма жамоаларнинг энг яхши мураббийлари номи эълон қилинди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 2020 йилнинг (IFFHS) якунларини эълон қилди.

Энг яхши клуб мураббийи сифатида "Бавария" устози Ханс-Дитер Флик тан олинди.

Мутахассис мюнхен клубидаги ўзининг дебют мавсумида требл қайд этишга эришди – Чемпионлар лигаси, Бундеслига ва Германия кубоги, ҳамда Европа суперкубоги.

Терма жамоалар ичида эса энг яхши мураббий деб Франция устози Дидье Дешам тан олинган. Францияликлар Миллатлар лигасининг ярим финалига йўл олишди.

Ўқилган: 513
Бавария Дидье Дешам Франция термаси Ханси Флик

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича