Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатида иккинчи бор ғолиб бўлган иккинчи хорижлик мураббий

Грузиялик мутахассис жамоамизни кетма-кет иккинчи марта ва тарихда 13-бор мамлакатимиз чемпионига айлантирди.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 7 нафар хорижлик мураббий ғолиб чиққан. Вега да Сильва (Бразилия, "Пахтакор"), Леонид Остроушко (Қозоғистон, "Дўстлик"), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, "Пахтакор"), Зико (Бразилия, "Бунёдкор"), Луиш Фелипе Сколари (Бразилия, "Бунёдкор"), Андрей Фёдоров (Россия, "Локомотив") ҳозиргача чет эллик мутахассислар орасида чемпионга айланган. Арвеладзе эса "Пахтакор"да Вега да Сильва ва Тачмурод Агамуродовдан кейин олтин медалга эга чиққан учинчи хорижлик мутахассис саналади. Шунингдек, у икки бор чемпион бўлган Агамуродовга тенглашиб олди.

Якунига етган мавсумдан кейин Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар сони бўйича "Пахтакор" бош мураббийлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой олиб турибди. Яна етти ўйинда жамоамизни Суперлигада майдонга бошлаб тушган тақдирда у Равшан Ҳайдаровнинг рекордидан ўзиб кетади. Арвеладзе бошчилик қилган Суперлигадаги 98 ўйинда "Пахтакор" 73 ғалаба, 14 дуранг ва 11 мағлубиятни қайд этган. Бу баҳсларда жамоамиз 79 фоиз очколарга эга чиққан. Рақиб дарвозасига 237 тўп киритилиб (бир ўйинда ўртача 2,41тадан), 70 гол ўтказиб юборилган.

"Пахтакор"ни Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйинларда бошқарган мураббийлар
1. Равшан Ҳайдаров - 104
3. Шота Арвеладзе (Грузия) - 98
3. Виктор Жалилов - 93
4. Александр Иванков - 73
5. Тачмурод Агамуродов (Туркманистон) - 64

Ўқилган: 1544
Ўзбекистон. Суперлига Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича