
"ПСЖ" клуби бош мураббийи Томас Тухель мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиши мумкин.
47 ёшли мутахассис парижликлар унга янги шартнома таклиф қилган тақдирда ҳам келишувни узайтирмоқчи эмас.
Германиялик мутахассиснинг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалги маълумотларга кўра, ушбу мутахассисга "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Тухель "ПСЖ" клубини 2018 йили қабул қилиб олган. У билан жамоа икки марта кетма кет Франция чемпионатини қўлга киритди, ўтган мавсум ЕЧЛ финалига қадар етиб бориб финалда "Бавария"га мағлуб бўлди.