"Барселона" клубининг собиқ президенти Жоан Лапорта яна эски лавозимини эгаллашга қарор қилди ва у жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг каталонияликлар сафида сақлаб қолиш кераклигини таъкидлади.
"Лео "Барселона"да бўлишни истайди. Мен унга бахтни қайтармоқчиман. Бу ерда гап пул ҳақида кетмаяпти, шунчаки рақобатбардош жамоа тузиш лозим. Лео олдинги раҳбарият томонидан алданди ва бу катта йўқотиш. У ғалабани яхши кўради ва бошқа жамоаларнинг чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига чидаб тура олмайди.
У билан охирги марта октябрь ойида гаплашган эдим. Мен унинг "Барселона" клуби учун қилган хизматларидан миннатдорман. Уни 16 ёшидан бошлаб биламан, у оддий одам эмас. Самимий ҳурмат бор. Унга муносиб таклиф бериш учун клуб ичида бўлиш керак.
Лео унга қувонч олиб келадиган таркибни кўрмоқчи", - дейди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган ёзда "Барселона" клубини тарк этишни истаган ва трансфер учун расмий сўровнома юборган, бироқ клуб раҳбарияти уни қўйиб юбормаган.
Месси алданди. У бошқаларнинг ЕЧЛ да ғалаба қозонишини ёмон кўради
Ўқилган: 2439