"Челси" ҳужумчиси чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлди

УЕФА чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-турдаги энг яхши ўйинчи номини эълон қилди.

"Севилья" клубига қарши ўйинда 4 та гол киритган "Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру ушбу совринни қўлга киритди.

Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга "Истанбул" ярим ҳимоячиси Ирфан Кахвежи ("РБ Лейпциг"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди), "Зальцбург" ҳужумчиси Мерним Бериша ("Локомотив"га дубль) ва "Интер" тўпурари Ромелу Лукаку (М "Боруссия"сига дубль) каби футболчилар даъвогарлик қилишган эди.

Ўқилган: 1222
Европа Чемпионлар лигаси Оливье Жиру УЕФА фаолиятига доир Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича