Неймар "ПСЖ" клуби билан бир шарт эвазига келишувини узайтиради

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар жамоадоши сифатида "Барселона" тўпурари Лионель Мессини кўришни истайди.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи "ПСЖ" раҳбариятига аргентиналик ҳужумчисини жамоа сафига олиб келса клуб билан келишувини узайтиришини маълум қилган.

Неймарнинг франция клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Аввалги маълумотларга кўра, Неймар Мессига мавсум якунланганидан кейин парижликлар сафига ўтишга ундаган.

Ўқилган: 2052
Барселона Лионель Месси Неймар ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича