Токио ўйинларига синов мусобақалари тақвими тасдиқланди

Токио-2020 ташкилий қўмитаси кейинги тақвимий йилда Олимпия ўйинлари олдидан синов тарзида ўтказиладиган мусобақалар жадвалини эълон қилди. Март-май ойларида Япония пойтахтида спортнинг 18 тури бўйича тадбирлар бўлиб ўтади.

Жадвал тузилаётганда, Ташкилий қўмита халқаро федерациялар билан маслаҳатлашган, шунингдек, ўйинлар давомида харажатларни камайтиришни ҳисобга олган. Синов мусобақалари давомида асосий эътибор учта асосий йўналишга қаратилади: мусобақа майдони, технологиядан фойдаланиш ва шу жумладан, COVID-19га қарши кураш масалаларида ходимларнинг тайёрлиги.

Коронавирус тарқалишини назорат қилиш чораларига алоҳида эътибор берилади – Олимпия ўйинлари ўтказиладиган майдонлар менежменти амалда ҳам иштирокчилар, ҳам томошабинлар соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор ҳаракатларни ишлаб чиқиши керак.

Синов тадбирлари дастури 4-7 март кунлари Сув спорти марказида ўтадиган синхрон сузиш бўйича Олимпия саралаш турнири билан очилади. Айнан ўша вақтнинг ўзида, 6-8 март кунлари “Aоми” боғида қояга чиқиш мусобақаси бўлиб ўтади. Сувга сакраш бўйича Жаҳон кубоги босқичи 18-23 апрель кунлари Токиода, бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги эса 4 май куни “Aриаке” марказида бўлиб ўтади.

Шунингдек, тақвимда сузиш, сув полоси, велоспортнинг ВМХ йўналиши, бадиий гимнастика, регби, ўқ отиш, волейбол, бадиий гимнастика, велотрек, 3х3 баскетбол, енгил атлетика, скейтборд ва бир қатор паралимпия йўналишлари бўйича синов тадбирлари мавжуд.

Токио-2020 ташкилий қўмитаси таъкидлашича, тадбирлар дастури тўлиқ тасдиқланмаган ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб ҳали ҳам тузатишлар киритилиши мумкин.

Ўқилган: 300
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича