“Бухоро” Суперлигани тарк этди

Coca Cola Суперлига 26-туридан ўрин олган АГМК ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, олмалиқликлар ҳисобидаги очколар сони 49 тага етди ва жамоа мавсумни 3-ўринда якунлади. 26 ўйинда бор йўғи 1 марта ғалабага эришиб, 14 бор мағлуб бўлган “Бухоро” эса 14 очко билан сўнгги ўринни эгаллади ва Суперлигани тарк этди.

Coca Cola Суперлига. 26-тур
3 декабрь, пайшанба
АГМК – БУХОРО 3:1 (1:1)
Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Артём Калинин, Шоҳруҳ Аъзамов, Найим Қосимов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Александр Давиденко
Голлар: Азиз Ибрагимов, 15 пен (0:1), Ҳусниддин Ғофуров, 45+2 (1:1), Ҳусниддин Ғофуров, 57 (2:1), Элгужа Григалашвили, 88 (3:1)
АГМК: Валижон Раҳимов, Миржамол Қосимов (Баҳром Абдураҳимов, 62), Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили, Муроджон Тошматов, Санжар Турсунов (Жасурбек Умаров, 74), Мирғиёс Сулаймонов, Мате Ватсадзе (Зафар Полвонво, 62), Йован Жокич, Бобурбек Юлдашев (Шаҳзодбек Нурматов, 90), Ҳусниддин Ғофуров (Арсланмират Аманов, 74).
“Бухоро”: Зафар Сафаев, Миржалол Жумаев, Бобиржон Аманов, Сухроб Неъматов (Иззатилла Абдуллаев, 60), Азиз Ибрагимов, Зохир Пиримов (Шаҳзод Бешимов, 67), Бехруз Садиллоев (Жасур Ҳасанов, 60), Нуржаҳон Музаффаров (Илҳомжон Алижонов, 76), Эргаш Исмоилов, Файзуллобек Жуманқўзиев (Муҳаммад Ғиёсов, 76), Максимилиан Фомин.
Огоҳлантиришлар: Йўқ – Миржалол Жумаев, 40, Жасур Ҳасанов, 66.

Ўқилган: 1740
АГМК Бухоро

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича