“Андижон” ўтиш ўйинида иштирок этади

Coca Cola Суперлига 26-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, “шерлар” ҳисобидаги очколар сони 65 тага етди ва жамоа мавсумни 1-ўринда якунлади. 26 ўйинда 16 очко тўплаган “Андижон” эса 13-ўринни эгаллади ва Суперлигада қолиш учун Про лига вакилига қарши ўтиш ўйинида иштирок этадиган бўлди.

Coca Cola Суперлига. 26-тур
3 декабрь, пайшанба
ПАХТАКОР – АНДИЖОН 2:0 (2:0)
Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 1897 томошабин
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов
Голлар: Драган Черан, 32 (1:0), Жавоҳир Сидиқов, 33 (2:0)
“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов, Анзур Исмоилов (Шаҳзод Азмиддинов, 77), Жалолиддин Машарипов (Ҳозимат Эркинов, 46), Драган Черан (Достонбек Ҳамдамов, 46), Егор Кримец, Аброр Исмоилов (Садриддин Абдуллаев, 77), Сардор Собирхўжаев (Диёр Холматов, 81), Эрен Дердийок, Жавоҳир Сидиқов.
“Андижон”: Элдор Адхамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мирахматов, Хушнудбек Авилов, Бахтиёржон Қосимов, Фарҳодбек Бекмуродов (Қаҳрамон Баҳодиров, 80), Абдулло Олимов (Сирож Мелиев, 69), Усмонали Исмоналиев, Фарҳод Соҳибжонов (Муҳаммад Юлдашев, 58), Дониёр Абдуманнопов, Шаҳбоз Жумабоев (Жамшид Ҳомидов, 80).
Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов, 71, Достонбек Ҳамдамов, 88 – Бахтиёржон Қосимов, 7, Усмонали Исмоналиев, 66.

Ўқилган: 1824
Андижон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича