"Реал" ҳужумчиси коронавирусдан тузалиб сафга қайтди

"Реал" клуби ҳужумчиси Лука Йович коронавирусга топширган тести манфий бўлиб чиқди.

Сербиялик футболчи касалликдан тикланди ва бугун жамоа билан машғулотларда иштирок этди.

Таъкидланишича, ҳужумчи шанба куни "Севилья" жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

Йович терма жамоалар учун ажратилган танаффусда коронавирусга чалинди ва ўшандан буён "Реал" таркибида майдонга тушгани йўқ.

Ўқилган: 1067
Испания чемпионати Коронавирус Лука Йович Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича