Тошкентда ЎФA “D” лицензияси бўйича ўқув курси якунланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Шу ўринда, 25 ноябрдан 1 декабрга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (ФМТМ) ЎФA “D” лицензияси бўйича мураббийлик курслари ўз якунига етди.

Ўқув жараёни ЎФA инструктори Юрий Aрсланов раҳбарлигида олиб борилди. Курсга Даврон Қудратуллаев координаторлик қилди. Ўқув курси назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олди.

Ўқув курсида Баҳодир Мирзаев, Толиб Қосимов, Дамир Тимашев каби 18 нафар футбол мутахассислари иштирок этди.

Ўқилган: 324
Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича