“Арсенал” жамоаси “Норвич” ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндияни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Football London нашри хабар бермоқда.
Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета футболчини аллақачон қишки трансфер ойнасида сотиб олмоқчи. Transfermarkt 23 ёшли аргентиналикни 13 миллион еврога баҳоламоқда.
Буэндия ушбу мавсумда 10 та ўйинда 2 та гол ва 5 та самарали пас берди.
“Арсенал” жамоаси “Норвич” ярим ҳимоячисига қизиқмоқда