Испания Суперкубоги Саудия Арабистонида эмас, балки Испанияда ўтиши мумкин

Испания Суперкубогининг ўтказилиш муддати ва форматлари ўзгаришсиз қолмоқда, лекин ўтказилиш жойида айрим янгиликлар кутилмоқда.

Мусобақа 13-17 январь кунлари тўртта жамоа (Ла Лига чемпиони "Реал", иккинчи ўринни эгаллаган "Барселона", "Атлетико" ва "Реал Сосьедад") ўртасида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўтган мавсум Испания Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилган ва "Реал"нинг ғалабаси билан якунланган эди. Бу сафар эса ушбу давлатда ўйинларга мухлисларнинг киритилишига рухсат йўқлиги ҳалақит бериши мумкин.

Суперкубок Испания ҳудудида ўтказилиши мумкин, деб маълумот бермоқда испан нашрлари.

Испания Қироллик футбол федерацияси ва Саудия Арабистони билан тузилган 120 млн евролик шартнома уч йилга мўлжалланган.

Ўқилган: 719
Атлетико М Барселона Испания Суперкубоги Реал Мадрид Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича