Месси ва "Барселона" клуби Марадона хотираси туфайли жаримага тортилди

"Барселона" клуби ва Лионель Месси Ла Лига "Осасуна" жамоасига қарши ўйинда Диего Марадона хотираси учун уюштирган акция туфайли жаримага тортилди.

Месси гол урганидан кейин "Барселона" футболкасини устидан "Ньюэллс Олд Бойз" ретро-футболкасини кўрсатди. Лионель ушбу клуб тизимида бўлган, Марадона эса ушбу клубда 1993 йили 5 та ўйин ўтказган.

Ҳакам Мессига сариқ карточка кўрсатди. Каталонияликлар эса унинг бекор қилинишини исташди.

Бугун Испания Қироллик футбол федерацияси мусобақалар ўтказиш қўмитаси Мессини Тартиб интизом қоидалари 91 бандини бузгани учун 600 еврога, "Барса"ни эса 350 еврога жаримага тортди.

Клуб ушбу ишни Апелляция қўмитасига юборади.

Ўқилган: 1997
Барселона Диего Марадона Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича