Колумбия футбол федерацияси (FCF) миллий терма жамоа бош мураббий лавозимидан Карлуш Кейрушни озод қилгани ҳақида хабар берди.
67 ёшли португалиялик мутахассис бугун бўшатиб юборилган. У жамоани таҳминан 2 йил бошқариб келди.
Кейруш Колумбия термаси бошчилигида 18 та ўйин ўтказиб, 9 та ғалаба, 4 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган.
18 ноябрь куни колумбияликлар Жанубий Америка қитъасидаги ЖЧ-2022 саралаш босқичида Эквадор термасига 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва 7-поғонани банд қилиб турибди.
Кейруш Колумбия терма жамоаси лавозимидан бўшатилди
Ўқилган: 13977