Рамон Кальдерон: Переснинг катта хатоси – Роналдуни сотиб юборгани бўлди. У ҳали ҳам дунёнинг энг зўрларидан бири бўлиб турибди

"Реал" клубининг собиқ президенти Рамон Кальдерон яна бир маротаба клубнинг 2018 йили Криштиану Роналдуни "Ювентус"га сотиб юборганини танқид остига олди.

"Роналду – спортда ютуқларга эришмоқчи бўлган ёшлар учун наъмуна. У "Реал" клубига ўтиш – фаолиятида олдинга силжиш, совринлар ютиш ва машҳур бўлиши учун ажойиб имконият беришини тушуниб етди.

Роналду адашмади – у бу ерда тўртта "Олтин тўп", тўрт маротаба ЕЧЛ ғолиблиги ва гол уриш бўйича рекордларни қўлга киритди. Кўп одам ҳам бу натижаларга эриша олмайди.

Ҳозирги президент Флорентино Перес Роналдуни 110 млн еврога сотиб катта хатога йўл қўйди. Афсус, чунки Роналду Италияда ҳали ҳамон дунёнинг энг яхши ўйинчиси эканлигин исботламоқда", - дейди Кальдерон.

Ўқилган: 2719
Испания чемпионати Криштиану Роналду Реал Мадрид Флорентино Перес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича