Иско қишда "Севилья"га ўтиб кетиши мумкин. Лопетеги шахсан қизиқиш билдирмоқда

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско қишги трансфер мавсумида "Севилья" сафига ўтиб кетиши мумкин.

Испан нашрларининг маълум қилишича, андалусияликлар бош мураббийи Хулен Лопетеги ўйинчини январь ойидаёқ қўлга киритишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Иско Лопетеги билан Испания терма жамоаси сафида ва "Реал" клубида бирга фаолият юритган.

Аввалроқ футболчининг агенти, мижози бошқа лигага ўтиш истаги борлигини маълум қилган эди.

Ўқилган: 878
Иско Испания чемпионати Реал Мадрид Севилья Трансферлар Хулен Лопетеги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича