Златан Ибрагимович: Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйладим

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович 2020 йил январь ойида клубга қайтиш қарорини қандай қабул қилгани ҳақида гапириб берди.

"Мен "Милан" клубига қайтганимдан кейин берилган биринчи савол шу бўлдики, клубда олдин ўйнаган ўйинчилар аввалги даражасини кўрсата олишмаган ва омадсизликка эришган.

Менинг ҳолатим билан фарқ нимада? Мен қилаётган ишимга бўлган қизиқишимни сўндирганим йўқ, деб жавоб бердим. Ҳар сафар майдонга тушаётганимда ўзимни биринчи маротаба конфет тановул қилаётган боладай ҳис қиламан. Тўп менинг энг яхши дўстим эканлиги ва энг яхши дўстим бўлиб қолишини истайман.

Ҳаёт – бу синовлар. Мен ҳар доим ишимни давом эттиришим керак ёки йўқлигини ҳис қилганман.

Менинг бу ерга қайташим катта синов бўлди. Чунки мен клуб менталитетини ўзгартиришга ва ўйинчиларга "Милан" нима эканлигини тушунтириш учун қайтганман.

Мен ҳар доим норозиман ва кўпроқ нарса истайман. Менимча айнан шунинг учун ҳам шу ердаман. Тарихда менга ўхшаб қайтганларни кўп ҳам учратмаганман. Ўзимни кундан кунга ёшарадиган Бенжамин Баттон каби ҳис қилмоқдаман. Менга ўзимни тирик ҳис қилиш муҳим саналади", - дейди Ибрагимович.

Ўқилган: 1701
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича