
Йоахим Лёв яқин вақт оралиғида Германия терма жамоасини тарк этмайди.
Германия футбол иттифоқи (DBF) баёнотида 60 ёшли мутахассис жамоани 2021 йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига олиб бориши қарори қабул қилингани айтилган.
"Жамоа олдига қўйилган марраларни уддалади: Европа чемпионатига чиқди, Миллатлар лигасида А дивизиондаги жойини сақлаб қолди ва ЖЧ-2022 қуръа ташлашда биринчи саватга тушди. Шу сабабларга кўра, Йоахим Лев иттифоқ томонидан ишончини сақлаб турибди.
Биз Испанияда қабул қилиб олинган мағлубиятни муҳокама қилиб олдик. Ҳаммамиз учун бу ачинарли натижа бўлди. Ҳаммамиз учун оғир вазиятга қарамай, Йоахим Лёв ва унинг жамоаси бизга кўплаб омадли ўйинлар ва натижалар олиб келади", - дейилган иттифоқ баёнотида.
Лёв Германия терма жамоасини 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида немислар 2014 йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.