Рўзиқул Бердиев: Қарши ҳужумда ўйнадик

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- «Бунёдкор» тўп билан яхши муомала қиладиган жамоа. Шунинг учун бугун тўпни уларга берган ҳолда қарши ҳужумда ўйнадик. Стандарт вазиятлар ўйин тақдирини ҳал қилиш эҳтимоли юқори эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Марко жарима тўпини голга айлантириб, жуда керакли ғалабани тақдим қилди.

Тан олиш керак, «Пахтакор» бошқа рақибларга нисбатан бир калла баланд бўлгани сабабли иккинчи ўрин учун кураш қизғин кечиши кутилганди. Чунки бу ўрин учун курашадиган жамоалар сони кўп эди. Якунда биз кумуш медаль соҳибига айландик ва албатта бундан хурсандмиз.

Ўқилган: 1320
Насаф Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича