"Пахтакор" дербида ғалаба қозонди

Ўзининг 13-чемпионлиги нишонланган ўйинда "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив"дан устун келди.

Беллашувни жамоамиз тезкор ҳужумлар билан бошлади, бироқ яратилган вазиятлардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйилди. Сергеев ва Машариповнинг яқин масофалардан тепган тўпларини рақиб посбони Илёсов қайтариб юборди. Черан эса боши билан ноаниқ зарба йўллади. Бўлим ўрталарига келиб "Локомотив" ўйиндаги суръатни тенглаштириб, бир неча вазиятлар яратди. Махарадзе ноаниқ зарба берган бўлса, Погребянк ва Амановнинг уринишларидан сўнг Қувватов маҳорат кўрсатди. 38-дақиқада эса ҳисоб очилди. Сайфиевнинг узатмасидан кейин дарвозабонни алдаб ўтган Сергеев ўткир бурчакдан тўпни дарвозага аниқ йўллади - 0:1. Бўлим охиригача ушбу натижа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда голли вазиятлар сони унчалик кўп бўлмади. Жамоамиздан Собирхўжаев ва Сергеевнинг уринишлари хавфли чиқди, бироқ Илёсовнинг маҳорати тўп дарвозага киришига йўл қўймади. Ўз навбатида "Локомотив"дан Погребняк, Афонин ва Бикмаевнинг хавфли зарбалари ёдда қолди. Ўйинда Сергеевнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирди.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
29 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 5798 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов, С.Нишонбоев, А.Абдуллаев, Н.Қосимов.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: Б.Арипов.
"Локомотив": Илёсов, Махарадзе, Афонин (Ўлмасалиев, 69), Погребняк (Бикмаев, 69), Амонов, Ғуломов, Алижонов (Комилов, 63), Муҳаммадиев (Абдумўминов, 80), Файзиев, Жумабоев, Иброҳимов (Туропов, 63).
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Анзур Исмоилов, Кримец, Комилов, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Абдуллаев, 76), Ҳамдамов (Аъзамов, 86), Черан (Эркинов, 76), Машарипов,  Сергеев.
Гол: Сергеев, 38 - 0:1.

Ўқилган: 1352
Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича