Вадим Абрамов: Иккинчи бўлим ёқмади

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Жамоаларнинг номидан келиб чиққан ҳолда аҳамияти юқори ўйин эди. Аммо биз беллашувни омадсиз тарзда бошладик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Дарвоза яқинигача келдик, бироқ сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмади. Ўтказиб юборилган голга келсак, рақиб ўйинчиси тўпга ажойиб тарзда зарба берди. Иккинчи бўлим ўзимиз хоҳлагандек кечмади. Шахсан менга иккинчи таймдаги ўйинимиз умуман ёқмади. Умумий маънода «Насаф» ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Бунинг учун уларни табриклайман! Чунки биз ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни бажара олмадик.

Ўқилган: 1227
Бунёдкор Вадим Абрамов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича