Суперлига. Сўнгги ўйин, аламли мағлубият

Суперлигада 25-тур учрашувлари якунланди.

Ўз майдонимиздаги сўнгги учрашув мағлубият билан тугади. Турнинг марказий ўйинларидан бири «Насаф»га қарши баҳс мақомига мос тарзда ўтди. Беллашув тақдирини битта гол ҳал қилди. Марко Станоевич 8-дақиқада 16 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага жойлади. Афсуски, қолган 82-дақиқада амалга оширилган ҳужумларнинг барчаси бесамар кетди. Натижада учинчи ўрин учун бўлган имкониятдан бутунлай маҳрум бўлдик. Қолаверса, ўз майдонимиздаги сўнгги ўйинда ютқаздик.

Суперлига. 25-тур
«БУНЁДКОР» – «НАСАФ» - 0:1 (0:1)
29 ноябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 659 томошибин.
Бош ҳакам: Зокир Қодиров.
Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов.
Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Ражабов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Давронжон Эргашев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хуршид Ғиёсов (Селим Нурмурадов, 74), Расул Йўлдошев (Суҳроб Иззатов, 74), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов, 74), Санжар Қодирқулов (Дилшодбек Аҳмадалиев, 84), Нурилло Тўхтасинов (Фаррух Икромов, 67), Улуғбек Абдуллаев.
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Раҳматуллаев (Шоҳмалик Комилов, 69), Бобур Абдухолиқов (Жавоҳир Эсонқулов, 77), Шароф Муҳиддинов (Абу Бакр Ризо Турдалиев, 90), Жўрабек Маннонов, Ислом Кенжабоев (Ҳусайин Норчаев, 69), Ойбек Бозоров (Файсал Кафонон Траоре, 90), Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.
Гол: Марко Станоевич, 8 – 0:1.
Огоҳлантиришлар: Давронжон Эргашев, 70. Умарбек Шомуродов, 74. Жавоҳир Эсонқулов, 89.
Четлатиш: Давронжон Эргашев, 89.

Ўқилган: 1644
Бунёдкор Насаф Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича