Гвардиола тақвим ҳақида: Ўйинчилар футболдан лаззат олмай қолади. Бу муаммо

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг тиғиз тақвим шароитида дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Муаммо шундаки, ўйинчилар футбол ўйинидан лаззат олмай қолади. Олдин бир ҳафта ичида битта ёки иккита ўйинни трибунада мухлислар билан ўтказиш ёқимли бўлган. Энди эса уч кун ўтиб сен яна майдондасан.

Биз "Порту"га ғалаба учун борамиз кейин эса "Фулхэм"га тайёрланамиз.

Гап таркибни ўзгартириб туришда эмас. Ҳимояда хатога йўл қўймайдиган Жон Стоунз кўпроқ майдонга тушишга ҳақли.

"Бернли"га қарши ўйинда киритилган голлар бизга ёрдам берди, айниқса Рияд Маҳрезга, албатта Габриэл Жозес гол уриши керак. Стерлинг майдонга тушса тўп киритиши шарт.

Улар кўпроқ гол уриши лозим. Ўйинчиларнинг иштирок этиши ўзларига боғлиқ", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1654
Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича