U-21 Биринчилиги. “Навбаҳор” – АГМК учрашуви бўйича маълумот

Хабарингиз бор, бугун 28 ноябрь куни U-21 Биринчилиги доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шулардан бирида “Навбаҳор” ёшлари ўз майдонида АГМК ўринбосарларини қабул қилиши керак эди. Бироқ, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, жумладан, Қамчиқ довонида қор ёққани сабабли довондан ўтиш йўли ёпилди. Натижада АГМК U-21 жамоаси Наманган шаҳрига ўз вақтида етиб бора олмади.

Шундан келиб чиқиб, мазкур жамоалар ўртасидаги беллашув эртага, 29 ноябрь куни соат 10:00 да Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида ўтказилиши белгиланди.

Ўқилган: 265
U-21 биринчилиги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича