Ўзбекистон чемпионатининг 25-тур доирасида "Металлург" клуби ўз майдонида "Сурхон" футболчиларини қабул қилди.
Учрашув майдон эгаларининг устунлиги билан кечди. Бироқ биринчи бўлимда жамоалар дарвозага гол уришмади ва омад иккинчи бўлимда синалди. Иккинчи бўлимнинг охирларида Шахзод Убайдуллаевнинг киритган голи бекободликларга ғалаба олиб келувчи бўлди.
Суперлига 25-тур
Металлург – Сурхон 1:0
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Ғайрат Жўраев.
Гол: Шаҳзод Убайдуллаев (84).
Металлург – 12.Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14. Аброр Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (11.Мурод Бобожонов), 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (7.Дониёр Нарзуллаев), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 77.Муҳаммад Исаев (20.Худойшукур Сатторов), 88.Евгений Чумак.
Сурхон – 45.Акбар Тўраев (12.Азамат Аҳмедов), 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 10.Шавкат Саломов, 11.Александр Касьян, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
"Металлург" ўз майдонида кичик устунлик билан "Сурхон" клубини мағлуб қилди
Ўқилган: 2647