"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига доирасида "Алавес" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдири ўтди.
Барча мусобақалар доирасида 14 та ўйинда клубнинг 7 та ғалабаси ҳақида
"Мен буни тушунтириб бера олмайман. Бугун биз яхши пайтлар билан омадсиз пайтлар кетма-кетлигини кўрмоқдамиз. Рақиб 3-дақиқада гол урса ҳаммаси янада қийинлашади. Ҳозирги ҳақиқат шундай бўлиб турибди.
Биз ишлашда давом этишимиз, ўйинчиларга тикланиш учун ёрдам беришимиз керак. Бизга барқарорлик етишмаяпти.
Бугунги ўйиннинг бошланиши – "Реал"нинг мавсумдаги энг ёмони. Биз ўйинни ўзгартира олмадик ва бу нарса мени ҳавотирга солмоқда. Бизда ҳозир барқарорлик ва жароҳатлар билан муаммолар бор. Бу баҳона қилиш эмас, бу ҳақиқат".
Азарнинг жароҳати ҳақида
"Ўйлашимча у ерда оддий зарба бўлган. Умид қиламанки, бу мушак жароҳати эмас", - дейди Зидан.
Зидан "Алавес" билан 1:2 ҳақида: Бизга барқарорлик етишмаяпти
Ўқилган: 2176