Англия чемпионати, 10-тур. "Манчестер Сити" – "Бернли" 5:0

Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Бёрнли" клублари ўртасидаги учрашувда 5:0 ҳисоби қайд этилди.

Пеп Гвардиола шогирдлари яхши ҳаракат қилишди. Бу ўйинда Марез ҳет-трик қайд этишга эришди.

Бу “Сити”нинг АПЛнинг сўнгги учта ўйинидаги биринчи ғалабаси бўлди. Олдинроқ Пеп Гвардиола жамоаси “Ливерпул” билан дуранг ўйнаган (1:1) ва “Тоттенхем”га ютқазган эди (0:2).

Англия чемпионати, 10-тур
“Манчестер Сити” – “Бёрнли” (3:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 6 Марез, 2:0 – 22 Марез, 3:0 – 41 Менди, 4:0 – 66 Ферран Торрес, 5:0 – 69 Марез.

Манчестер Сити – Эдерсон, Менди, Уокер, Рубен Диаш (Эрик Гарсия, 70), Стоунз, Родри (Фернандиньо, 46), Гюндоган, Ферран Торрес (Фоден, 67), де Брюйне, Марез, Габриэл Жезус.

Бернли – Пикок-Фаррелл, Лоутон, Тэйлор, Тарковски, Ми, Бенсон, Вествуд, Макнил, Барнс (Выдра, 81), Вуд (Питерс, 67), Родригес.

Ўқилган: 735
Англия чемпионати Бёрнли Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича