Трент АПЛ тақвими ҳақида: Биз тикланишга улгурмаяпмиз ва бу жароҳатларга олиб келмоқда

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд жорий мавсумнинг тиғиз тақвими ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бизда пандемия туфайли 3 ойлик танаффус бўлди кейин биз формага кирмасдан қайтдик ва мавсумни якунладик.

Шундан кейин дам олишга вақт бўлмади – атиги икки ҳафта, кейин 10 кун мавсум олди тайёргарлик – ва энг тиғиз лигада мавсум қайти тикланди. Бу оғир.

Шу ҳафта терма жамоа йиғинидан келасан ва АПЛ ўйинлари шанба куни кундузига қўйилади. Соғлом ақлга тўғри келмайдиган ишлар. Исталган одам бундай бўлмаслиги кераклигини тушунади.

Агар адашмасам яқиндагина "Тоттенхэм" пайшанба куни Европа лигасида ўйнаб туриб, шанба куни кундузи ўйнади.

Сенда тикланиш учун вақт бўлмайди, тана тикланишга улгурмайди. Мушаклар 100 % га тайёр эмас ва бу жароҳатларга олиб келади. Ниманидир ўзгартириш керак", - дейди Трент.

Ўқилган: 558
Англия чемпионати Жароҳатлар Ливерпуль Трент Александер-Арнолд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича