Қаҳҳор Мўминов: Трабукки футболда кўп нарсани тушунмайди

ProSport Management агентлиги вакили, "Женоа" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ишларини олиб бораётган Қаҳҳор Мўминов ҳужумчига нисбатан бўлаётган танқидларга жавоб қайтарди.

Футбол агенти Марко Трабукки яқинда берган интервьюсида 25 ёшли футболчининг Италия клубига трансфери омадсиз бўлганини маълум қилди.

"Марко, менимча ёмон менежер эмас, лекин у кам футбол кўради ва кўп нарсани тушунмайди. Ўзини италиялик каби кўрсатишга ҳаракат қилгани каби ўзини футбол билимдони қилиб кўрсатади. Бўшатиб юборилган клуб директори билан гаплашади ва бемаъни гапларни гапиради.

Элдорда кўникиш жараёни бўлиб ўтмоқда, афсуски уч ҳафта жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Кечадан олдин куни Генуэз дербисида асосий таркибда майдонга тушди, яхши ўйнади ва Скамаччининг биринчи голини яратиб берди. Ҳаётда эса ҳаммаси жойида, италиянчани ўрганмоқда. Умуман олганда эса ҳаммаси режа асосида.

Рома Еременко – ажойиб футболчи ва "Ростов"да Элдорга кўп ёрдам берди. Бироқ Шомуродовга афсуски, фақатгина иккита голли узатма қилган", - дейди Мўминов.

Ўқилган: 589
Женоа Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича