"Барселона" клуби Испания чемпионати 11-тур доирасида "Осасуна" жамоасига қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди.
Ҳафта ўртасида бош мураббий Роналд Куман дам олиш имкониятини берган Лионель Месси ва Френки де Йонг, шу билан бирга жароҳатидан тикланган Сержи Бускетс сафга қайтди.
Жароҳат туфайли ўйинни Жерар Пике, Самюэль Умтити, Сержи Роберто, Анссумане Фати ва Рональд Араухолар ўтказиб юборади.
"Барселона" – "Осасуна" баҳси 29 ноябрь куни Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.
"Барселона"нинг қайдномасига Месси киритилди
Ўқилган: 1922